РЕСПУБЛИКАНСКИЙ НАУЧНЫЙ ЦЕНТР ЗАНЯТОСТИ И ОХРАНЫ ТРУДА 



Прибор газового контроля универсальный УПК-ЛИМБ СДКШ.413481.006 предназначен для измерения массовых концентраций вредных веществ в воздухе рабочей зоны и может использоваться как газоанализатор, “течеискатель” и газоопределитель.

image002

Скачать (PDF, 1.17MB)

Скачать

“Ускуналарни шикастлаш хавфсизлиги, Меҳнат жараёнининг оғирлиги ва зўриқиши, меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш”.

  • Аттестация нима учун керак?

    • Аттестация фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини соўлига ва меҳнат шароитлари хавфсизлиги меҳнат муҳофазаси қоидалари ҳамда меъёр талабларига жавоб беришни амалга ошириш учун керак.
    • Ишчи ўринларини аттестация қилиш мулк шаклидан қатъий назар ҳоҳ давлат ҳоҳ хўжалик корхона ва ташкилотларида амалга оширилади.
    • Меҳнат шароитлари ва жиҳозлардан шикастланиш хавфсизлиги бўйича ишчи ўринларини аттестация қилиш меҳнат муҳофазаси ва корхоналарда хавфсиз меҳнат шароитларини тузишнинг ажралмас қисмидир.
    • Иш ўринларини аттестация қилишнинг асоси ходлимларнинг имтиёзлари бекор қилинади,(компенсация ва бошқалар) қонунчиликка асосланган холда.
    • Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида кўрсатилганидек, ходим иш берувчи томондан меҳнат шароитлари тўғрисида маълумотга эга бўлиши яъни индивидуал ҳимоя воситаси, иш ўринларини аттестация қилиш натижасида касбий хавф-хатар ва ундан келиб чиқиш мумкин бўлган касалликлар, унга бериладиган имтиёз ва компенсацияни етказиш.
    • Иш берувчига солиқ сиёсати бўйича меҳнат шароити хавфсизлигини яратишида тариф ставкасини пасайтириш масалалари.
  • Нима учун иш ўринларини аттестациядан ўтказиш керак?

    • Ўз вақтида иш ўринларини аттестациядан ўтказиш жавобгарлиги корхона раҳбарларига топширилади.
    • Ўзбекистон республикаси қонунида ташкилот фаолиятида ёки ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермйдиган воситалар эксплуатацияси ва соғлиқга тахдид қилувчи ёки ишчиларни бир мунча тўхтатиб қўйиш назарда тутилган.
    • Шунингдек қонунда меҳнат шароитлари хавфсизлиги ва соғлиқни таъминлаш ташкилотдан Маъмурий ташкилотга юклантирилиши назарда тутилган.
    • Бажарилаётган ишларни хавфлилиги, зарарлиги ва меҳнат шароитларидан келиб чиққан холда вақти-вақти билан кўриб чиқади, меҳнат муҳофазаси бўйича талаблар билан таъминланмагани учун корхона касб касалликлари ва ишлаб чиқаришда бахтсиз ходисалар учун ижтимоий суғуртадан юқори тарифда маблағ ажратиб беради.
    • Ўзбекистон Республикаси қонунларида ўрнатилган тартибга кўра меҳнат муҳофазаси интизоми бузилишига доир холатларда лавозимдаги шахс маъмурий ва жиноий жавобгар ҳисобланади.
    • Қонунга амал қилувчи тадбиркор давлат ҳимоясидадир.
  • Нима учун Илмий марказда?

    • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази (кейинги ўринларда – Илмий марказ) иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республикада ягона илмий-услубий Давлат ташкилоти ҳисобланади.

    • Ўзбекистон Республикасида белгиланган қонунчилик ҳужжатларига асосан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар учун мажбурийдир.

    • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрда қабул қилинган 263-сонли қарорига асосан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш масалаларини янада ривожлантириш мақсадида Илмий марказ учун 30 дан ортиқ сўнги русумдаги хорижий ўлчов асбоб-ускуналари сотиб олинди.

    • Илмий марказда: меҳнат муҳофазаси ва иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича методологик ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси мавжуд; иш ўринларини аттестациядан ўтказиш янги замонавий хориждан келтирилган ўлчов асбоб-ускуналарида амалга оширилади; юқори тажрибага ва малака сертификатига эга бўлган ходимлар фаолият кўрсатади; иш ўринларини аттестациядан ўтказиш жараёнида юқори малакали экспертлар томонидан тезкор маслаҳатлар бериб борилади.

    • Иш ўринларини аттестациядан ўтказиш – келишилган нархларда амалга оширилади.
    • Шунингдек, Илмий марказда вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда меҳнат шароитлари ҳолатини тасдиқловчи санитар-техник паспортларини тайёрлаш ишлари ҳам амалга оширилади.