18.10.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил
15 майдаги 97-сонли қарорининг ижроси тўғрисида


Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 15 майдаги 97-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ва ҳудудий меҳнат органлари билан биргаликда жорий йилнинг 4-чорагида Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат эмиграцияси бўйича чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганиш вазифаси қўйилган. Ушбу ўрганишлар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ўтказилиши режалаштирилган ва ҳар бир ҳудуддан тўрттадан туман ва шаҳарлар танлаб олинган.

Ушбу социологик ўрганишларни ташкил этиш мақсадида Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан манфаатдор вазирликлар билан келишилган холда махсус дастур ишлаб чиқилган ва Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган. Уни ўтказишдан асосий мақсад меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олиш ҳамда меҳнат эмиграцияси жараёнларининг жамият учун ижтимоий иқтисодий таъсирини баҳолашдир. Шунингдек, қуйидагилар социологик ўрганишларнинг асосий вазифалари қилиб белгиланган:

– ҳудудлар бўйича меҳнат эмиграциясининг омиллари ва сабабларини ўрганиш;

–  меҳнат эмиграцияси йўналишлари ва шаклларини аниқлаш;

– меҳнат мигрантлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш шароитларини ўрганиш;

– меҳнат миграциясини амалга ошириш каналларини идентификация қилиш;

– республикада меҳнат миграцияси бўйича маълумотлар базасини тайёрлаш;

Тадқиқот натижаларидан фойдаланиб ташқи меҳнат миграцияси бўйича прогноз маълумотлари ишлаб чиқилади.